Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi энг кучли ва ақлли мобил кондиционер ишлаб чиқарди

Xiaomi энг кучли ва ақлли мобил кондиционер ишлаб чиқарди

Фото: 4PDA

Xiaomi компанияси Мijiа 5-Тоn Inverter Air Conditioner номли мобил инвертер кондиционерини тақдим этди.

Анъанавий сплит тизимли кондиционерлардан фарқли ўлароқ, янги қурилмани хоналар бўйлаб кўчириб юриш ниҳоятда қулай.

Техник хусусиятларга кўра, қурилма 50 дан 80 м² гача бўлган хонани совитиш учун мўлжалланган. Совитиш режимининг қуввати – 13 200 Вт, иситиш режими эса 17 250 Вт, энергия самарадорлик класси (АFP) – 3,65.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, ҳаво оқимининг диапазони кондиционердан 15 метр узоқлликкача етади.

Инвертер мотори туфайли қурилма хона ҳароратини вақти-вақти билан ёқиш ва ўчириш орқали эмас, балки автоматик тарзда меъёрда сақлаб туради.

Шунингдек, сиз овозли бошқарув ёки смартфон иловаси ёрдамида керакли ҳароратни ўрнатишингиз ҳам мумкин. Қолаверса, қурилмада ҳавони стерилизация қилиш каби хусусиятлар ҳам мавжуд.

Агар антибактериал филтр ишламай қолса кондиционер фойдаланувчининг смартфонига хабар юбориш орқали огоҳлантиради.

Кондиционернинг яна бир ақлли хусусияти шундаки, уни бошқа ақлли уй жиҳозлари (масалан, ҳаво намлагич) билан ҳам мослашиб, биргаликда ишлаш қобилиятидир. Xiaomi Мijiа 5-Тоn инвертор кондиционерларининг нархи 971 доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг