Wi-Fi ўрнини Li-Fi эгаллайди. Унинг қандай афзалликлари бор?

Барселонадаги MWC 2023 кўргазмасида янги технология намойиш этилди. У Li-Fi бўлиб, Wi-Fi ўрнини эгаллайди, тўғрироғи камчиликларини тўғирлайди. Wi-Fi беролмаган тезликка Li-Fi билан эришиш мумкин.
Янги технология Американинг pureLiFi компанияси томонидан тақдим этилмоқда. У маълумотларни радиочастота эмас, инфрақизил нурлар орқали етказади. Роутер хонага, масалан тепадаги чироққа ўрнатилади.
Яхши томони - ўғринча уланиб бўлмайди. Чунки ундан фойдаланиш учун уй ичига кириш шарт. Демак, жамоат жойларида Wi-Fi таъминоти зарурлигича қолаверади ва шу сабаб у тамоман тарихга айланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter