Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Telegramда катта янгиланиш! Энг муҳим ва ажойибларига тўхталамиз

Telegramда катта янгиланиш! Энг муҳим ва ажойибларига тўхталамиз

Фото: Telegram.org

Telegram мессенжери катта янгиланишни амалга оширди — Telegram 10.3 да пайдо бўлган катта-кичик ўзгаришлар дарҳол кўзга ташланади. Бепул фойдаланувчилар учун ёқимли бонуслар ҳам йўқ эмас. Ҳаммасига бирма-бир тўхталамиз.

Ўхшаш каналлар

Энди ўзингиз учун янги каналлар кашф этишингиз янаям осон. Биронта каналга аъзо бўлган фойдаланувчига ўхшаш очиқ каналлар рўйхати тақдим этилади. Улар автоматик тарзда, ўхшаш аудиториясига қараб пайдо бўлади.

“Stories”ни қайта посташ

Энди дўстларингизнинг “Stories”ларини ўзингизга қайта постлашингиз мумкин. Шунинг баробарида уни ўзингизнинг матнингиз, аудионгиз ва ҳатто видеошарҳингиз билан тўлдира оласиз, қолаверса, қайта постлашни кўриши мумкин бўлган фойдаланувчиларни танласа бўлади.

“Перепост” қилиш учун қайта жўнатиш тугмасини босиб, “Storiesни қайта жўнатиш”ни танланг. Бу функция фақат “Ҳамма учун сторизлар” билан ишлайди.

“Stories”да видеохабарлар

Энди “Stories” устида ўз шарҳингиз қўшилган видеохабарларни жойлай оласиз. Бу худди хабарлардаги каби доирача кўринишида бўлади.

Бу видеохабарларни таҳрирласа бўлади: ўлчамини ўзгартириш, экраннинг исталган нуқтасига силжитиш, қачон бошланиб қачон тугашини белгилаш мумкин.

Профил ранглари

Бугундан бошлаб Telegram Premium обуначилари, саҳифасининг ўзига хослигини янада урғулаш учун, логотипларига ўзига хос рангларни уйғунлаштиришлари мумкин бўлди.

Қуйидагича ўзгартирилади: Созламалар -> Чат созламалари -> Android даги ўз рангларини ўзгартириш ёки Созламалар -> Расмийлатишиш -> iOS даги шахсий ранглар.

Каналлар учун “Stories” статистикаси

Ўз сторизларини эълон қилувчи каналларнинг админлари учун уларни томоша қилишлар, қайта улашишлар, уларга муносабатлар статистикаси очилди. Графикларда акс эттирилувчи бу маълумотлар орқали аудиториянинг фаоллигини кузатиш, фойдаланувчиларнинг ҳар бир сторизга муносабатини осон билиб олса бўлади.

Каналларда муносабат билдириш учун эмодзилар тўплами

Энди стандарт муносабатлардан ташқари, фойдаланувчилар тўпламидаги эмодзилардан ҳам фойдаланса бўлади — каналнинг ҳар бир даражаси учун биттадан ностандарт реакция. Ушбу элемент канал админи томонидан бошқарилади.

Ва шунингдек:

  • алоҳида чатлар учун обойлар ўрнатиш мумкин бўлди, улар фақат икки суҳбатдошга кўринади (Premium-фойдаланувчилар учун);
  • овозли хабарлар расшифровкаси (овозни матнга айлантириш) энди бепул фойдаланувчиларга ҳам очилди, фақат ундан ҳафтасига икки мартагина фойдаланиш мумкин;
  • энди хабарларда код “подсветкаси” пайдо бўлди, уни автоматик таниш функцияси ҳам ишга тушди;
  • энди Telegram мавзули гуруҳларга кирганда акс эттириш режимини эслаб қолади — ягона чат ёки алоҳида мавзулар кўринишида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг