Snapdragon 8 Gen 3 октябрда, Xiaomi 14 ва Xiaomi 14 Pro ноябрда тақдим этилади

Таниқли инсайдер Digital Chat Station компаниясининг маълумотларига кўра, Snapdragon 8 Gen октябр ойи охирида, унга асосланган флагманлар эса ноябрда тақдим этилади.
Snapdragon 8 Gen 3 га асосланган биринчи моделлар сирасига Xiaomi 14 ва Xiaomi 14 Pro, шунингдек, ОnePlus 12 қурилмалари киради.
Шунингдек, Vivo Х100, iQОО 12, Redmi K70, Realme GT5 ҳам ушбу платформада ишловчи моделлар қаторига қўшилади.
Маълумот учун: ҳозирги Snapdragon 8 Gen 2 тўртта юқори унумдор ядро ва учта энергия тежовчи ядрога эга. Snapdragon 8 Gen 3 эса ҳозирги юқори даражадаги SоCдан сезиларли даражада кучлироқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter