Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Samsung компанияси смартфонларини қувватлагичларсиз сотмоқда

Samsung компанияси смартфонларини қувватлагичларсиз сотмоқда

Фото: MKNews.ru

Samsung компанияси аввалроқ қиммат смартфонларини қувватлагичларсиз сотишга ўтганди. Навбат нисбатан арзонроқ смартфонларга ҳам етиб келган кўринади: масалан, “янгиланган” Galaxy A14 “комплекти”да қувватловчи блокни тополмайсиз, симнинг ўзи бор, холос.

Компания “ихчамлаштирилган комплекти” ҳақида расман баёнот берган эмас, бироқ бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам шу каби чоралар электрон чиқиндиларни камайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг