Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Redmi 12 қандай смартфон?

Redmi 12 қандай смартфон?

Фото: Thegioididong.com

Redmi бренди янги Redmi 12 смартфонини тақдим этишга тайёрламоқда. Арзон тоифасига кирувчи ушбу смартфоннинг нархи 200 еврога етмаслиги тахмин қилинмоқда. 

Аппарат янгиланиш тезлиги 90 Гц, 2460x1080 пикселга тенг 6,79 дюймли IPS-дисплейга эга. Чанг ва намдан ҳимояловчи IP53 стандарти, NFC-модул, инфрақизил порт, USB Type-C, 18 ваттли тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб қувватловчи 5000 мАс сиғимли аккумулятор билан ишлайди.

Redmi 12 корпуси қора, оқ, мовий рангларда чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг