Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Philips дунёдаги энг тез повербанкни яратди

Philips дунёдаги энг тез повербанкни яратди

Фото: Philips

Philips янги портатив батареяни чиқарди — 140 Вт икки томонлама тез қувватловчи повербанк. Бу дунёдаги энг кучли қувват банки. У 140 ватт қувватга эга бўлганлиги туфайли қурилмани атиги 20-50 дақиқада 100 фоиз қувватлай олади.

Ушбу аккумуляторнинг сиғими 27 000 мА/соат бўлиб, телефон ёки ноутбукни 4-6 марта 60-70 гача қувватлантириш имконини беради. Агар иккита қурилмани USB-C кабели орқали уласангиз, қувватлаш тезлиги 65 Вт бўлади.

Повербанкда иккита USB Type-C порти ва битта USB Type-A порти мавжуд. Иккинчиси 22,5 Вт қувватни қўллаб-қувватлайди. Батарея ўлчамлари кичик — атиги 154,6 х 52,8 х 49,5 мм.

Батарея корпуси металлдан ясалган бўлиб, бир томонида батарея даражасини кўрсатадиган кичик LCD дисплей мавжуд. Қувватлагич 140 ваттли кабел билан бирга келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг