Эрталабдан кечгача компютерда ўтирасизми? Унда бу монитор сиз учун!
Philips компютерда кўп вақтини ўтказадиганлар учун ноодатий монитор тақдим этди. Номи 24B1D5600. Кўзларигиз чарчаганида қўш экрандан иккинчиси сизга дам олишда ёрдам беради. Иккинчи экранни матн эмас, видео кўриш учун ҳам ишлатса бўлади.
Ушбу қўшимча экран E-Ink технологияси билан ясалган. Ундан электрон китоблар яратишда фойдаланилади. Тасвирлари оқ-қора бўлиб, пиксел ўрнида сиёҳдан фойдаланилган. Экранга кўз ташласангиз, ўзингизни монитор эмас, қоғоздан матн ўқиётгандек ҳис қиласиз. Шунинг учун кўз зўриқмайди.
Асосий экран 23,8-дюйм, IPS, 2560х1440, 70 Гц, 6 бит, Hi FRC; Қўшимча экран 13,3-дюйм, 1200х1600, ёруғлиги 250 нит. Мониторнинг олд панелида ёрқинлик, контраст, гаммаларни бошқарувчи тугмачалар мавжуд.
Ҳозирда у фақат Хитойда 5999 юанга сотилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter