OnePlus 12 флагманида узоқ кутилган функция пайдо бўлади

OnePlus 11 5G
Нуфузли инсайдер Йогеш Брар навбатдаги OnePlus флагман смартфони 2023 йилда тақдим этилишига ишонмоқда. Айтишича, ушбу смартфонда фойдаланувчилар узоқ кутган функция ишга тушади.
Демак, инсайдерга кўра, бўлғуси флагман OnePlus 12 номи остида тақдим этилади, 6,7 дюймли OLED-дисплейи Quad HD (1440p) ечимга ва 120 Гц янгиланиш частотасига эга бўлади.
Смартфон янги ва кучли Qualcomm Snapdragon 8 Gen 3 процессорида ишлайди. Аккумулятори — 5 000 мАс, 100 Вт тезкор қувватлаш технологияси қўлланилади.
Энг катта ўзгаришлар камераларда бўлиши кутиляпти. Асосий ва ултракенг бурчакли камералар 50 Мп, телекамера вазифасини бажарувчи учинчи модул эса перископ опбъективли 64 Мп бўлиши тахмин қилинмоқда. Агар ушбу тахмин чинга айланса, OnePlus 12 бренднинг шу турдаги объектив ўрнатилган илк смартфонига айланади. Бу эса олисдан туриб ҳам сифатли фотосуратлар олиш имконини беради.
Тақдимот шу йилнинг декабрида Хитойда бўлиши кутиляпти, смартфон кейинчалик халқаро бозорларда ҳам пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter