Нидерландиянинг Sanitronics компанияси ўзини ўзи тозалайдиган жамоат ҳожатхоналарини тақдим этди
Интернетда барча одамларни қувонтирадиган технология тарқалмоқда. Sanitronics стартапи ўзини ўзи тозалай оладиган ҳожатхона яратди.
Иккита ҳожатхона ҳар бир ташриф буюрувчидан кейин ювилиши учун девор орқасида навбатма-навбат ҳаракатланади. Биринчи ҳожатхона дезинфекция қилинмагунча кутмаслик учун, иккинчиси тоза ҳолатда дарҳол чиқади. Жараён 20 сония давом этади ва кейин ҳамма нарса янгидек порлайди.
Пол қисми ҳам ўз-ўзини тозалайди: сув оқими ахлатни йиғади ва ҳамма нарса махсус бўлинмага қуйилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter