Нега iPhoneни жамоат жойларида қувватлантириб бўлмайди?

Ҳозир жамоат жойларида смартфонни тезкор қувватлантирувчи воситалар талайгина. Улар қулайлиги билан кўпчиликка ёқиши мумкин, лекин аппаратга зарар келтиришини ҳам унутмаслик лозим. Айниқса бундан iPhone катта зарар кўради.
Чунки жамоат жойларидаги қувватлагичлар оддий, арзон, сифатсиз бўлади. Улар iPhoneни тезда қиздириб юборади, бу эса батареяга зиёндир. Симсиз қувватлагичлар ҳақида ҳам худди шу гапни айтиш мумкин.
Иккинчидан, жамоат жойларида iPhoneни қувватлантириб олиш телефонга зарарли дастурлар тушишига замин ҳозирлайди. Аппаратни вируслардан ҳимоялайман, десангиз, бундан эҳтиёт бўлинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter