Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NASA Ой миссияси вақтида содир бўлган ҳалокат сабабларини маълум қилди

NASA Ой миссияси вақтида содир бўлган ҳалокат сабабларини маълум қилди

Фото: Habr.com

Peregrine Ой модулининг асосий двигателлари ёпилишига гелий таъминоти клапанининг нотўғри ишлаши сабаб бўлибди. Бироқ Америкадаги Astrobotic компаниясининг Griffin қўниш модулини Ойга учириш режалари ўзгармади.

“Двигателларни ишга тайёрлашнинг якуний босқичларидан бири бу ёқилғи ва оксидловчига гелий етказиб бериш учун валфни очишдир. Гелий ва оксидловчи ўртасидаги клапан тўғри ишламади ва гелийни оксидловчига чиқариб юборди”, — деди NASA илмий миссияси ходими Жоэл Кернс.

Унинг сўзларига кўра, ҳамма нарса тезда содир бўлди ва тахминан бир дақиқадан сўнг оксидловчи жойлашган қисмдаги босим танкнинг хавфсизлик чегарасидан ошиб кетди. Шундан сўнг у ёрилиб кетиши мумкин, бу эса ёқилғининг йўқолишига олиб келади.

“Биз бундай аномалия бошқа такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишни истаймиз”, — деди NASA вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг