Meta 100 та тилга таржима қилиш учун тил моделини чиқарди
Meta компанияси нутқ ва матнларни таржима қилиш учун сунъий интеллектнинг мультимодал моделини тақдим этди. У SeamlessM4T деб номланади. Нейрон тармоқ матн ва аудиони қайта ишлайди ва 100 тагача тилни қўллаб-қувватлайди. Мақсади турли тилларда сўзлашадиган одамларга бир-бири билан янада самарали мулоқот қилишга ёрдам беришдир.
SeamlessM4T нутқни аниқлаш, нутқни матнга таржима қилиш билан шуғулланади. Матнни таржима қилиш функцияларининг ҳар бири 100 та тилни, нутқни чиқариш функциялари эса 36 та тилни қўллаб-қувватлайди.
Матн маълумотлари Википедия, янгиликлар манбалари, нутқ скриптлари каби манбалардан олинган ва профессионал таржимонлар томонидан таржима қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter