Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маълумотларни 1,2 Тбит/с тезликда узатувчи тармоқ ишга тушди

Маълумотларни 1,2 Тбит/с тезликда узатувчи тармоқ ишга тушди

Фото: Ixbt.com

Хитойда шимолда Пекин, марказда Ухан ва Гуанчжоу, жанубда Гуангдонгни боғловчи юқори тезликдаги интернет линияси қуриб битказилди. Шаҳарлар ўртасида маълумотлар узатишнинг асосий йўналишини ташкил этувчи магистрал тармоқ сониясига 1,2 Тбитгача узатиш имкониятига эга. (Бугунги кунда аксарият интернет магистрал тармоқлари тахминан 100 Гбит/с тезликда ишлайди).

3000 км дан ортиқ оптик толали линия барча эксплуатацион синовлардан муваффақиятли ўтиб, расман очилди. Магистрал тармоқлар таълим ва тадқиқот дастурлари учун зарурдир. Шунингдек, уланган автомобиллар ва 5G технологиясидан фойдаланадиган корхоналар учун айни муддао. Чунки у орқали бир сонияда 150 та филмни юқори аниқликда юбориш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг