Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маълумотлар сақлашнинг янги технологияси – керамик нанохотира

Маълумотлар сақлашнинг янги технологияси – керамик нанохотира

Фото: Shutterstock

Немис компанияси Cerabyte маълумотлар сақлашнинг керамика асосидаги янги технологиясини эълон қилди. Компания маълумотларига кўра, ишлаб чиқилган техника битта картриджда 100 Пбайт маълумотни ва керамик қопламали лента ўтказгичда 1 Ебайтни ёзади.

Aхборотни сақлаш учун қалинлиги 50–100 атомли керамик қопламали ноорганик наноқопламалардан фойдаланиш таклиф этилади. Маълумотни лазер нурлари ёки юқори аниқликдаги микроскопик тасвирлаш техникаси ёрдамида ёзиш ва ўқиш, маълумотни QR кодларига ўхшаш маълумотлар матрицаларида тузиш мумкин.

Битта лазерли импулсда 2 000 000 бит маълумот ёзиб олинади. Маълумотларни тез ёзиб олиш юқори тезликдаги камералар ва кучли роботик ишланмалар ёрдамида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг