Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўринмас QR код

Кўринмас QR код

Фото: Techeblog

Америкалик муҳандислар кўринмас QR кодлар ихтиро қилишди. Бу ҳар қандай объектга яширин кодларни чоп этиш технологияси бўлиб, унинг ёрдамида штрих ва QR кодларни яшириш мумкин бўлади.

BrightMarker ёрдамида сиз оддий кўз билан кўринмайдиган штрих-код ёки QR код яратишингиз мумкин. Ҳисоблаш учун сизда инфрақизил камера бўлиши керак.

Олимлар бундай кодларни дўкондаги барча товарларнинг қадоқларига қўйишни таклиф қилишмоқда. Шунда кодларни яшириш ва маҳсулот дизайнини бузмасликнинг иложи топилади. Кўринмас кодларни чоп этиш учун ишлаб чиқарувчиларга заводда қадоқлаш принтерларини махсус сиёҳ билан тўлдириш кифоя.

Ҳозирда олимлар кўринмас чоп этишни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан келишувлар устида ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг