Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компютер ва смартфонлар учун классик ёзув машинкалари услубидаги ноодатий клавиатура тақдим этилди

Компютер ва смартфонлар учун классик ёзув машинкалари услубидаги ноодатий клавиатура тақдим этилди

Фото: Fineday.company

Fineday ҳозирда Kickstarter да Bluetooth 5.0 орқали Windows ёки Маc компютерларига, шунингдек iOS ёки Android планшет ёки смартфонига симсиз уланиши мумкин бўлган клавиатурани ишга тушириш учун маблағ йиғмоқда. Мобил қурилмалар классик ёзув машинкалари услубида ишлаб чиқарилган клавиатурада қоғоз варағи каби ўрнатилиши мумкин.

Клавиатура симли ҳам бўлиши мумкин. Aгар у Bluetooth орқали ишласа, қурилма қувват манбаи сифатида иккита AA батареяси керак бўлади - батареянинг ишлаш муддати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Дастлабки харидорлар қурилмани 655 долларга сотиб олишлари мумкин.  Асл нархи 1100 долларни ташкил этади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг