iPhone 15да аккумуляторнинг неча фоиз зарядланиши кераклигини белгилашингиз мумкин

Ишлаб чиқувчилар учун мавжуд бўлган iOS 17 RC микродастурида топилган кодга асосланиб, 9to5mac Apple компанияси фойдаланувчиларга батареянинг максимал заряд даражасини чеклаш имконини берувчи янги функцияни ишлаб чиқди, деган хулосага келди.
Ушбу функция ўчирилганида, фойдаланувчилар iPhone "тўлиқ қувватга эга бўлиши" ҳақида хабар олади. Aммо бу хусусият ёқилганда, тизим фойдаланувчига аккумуляторнинг "тахминан Х% гача зарядланишини" айтади. Созламалар иловаси охирги марта iPhone фойдаланувчи томонидан белгиланган лимитга қадар зарядланганлигини ҳам кўрсатади.
Бунинг сабаби шундаки, литий-ион батареяни 100% га ҳаддан ташқари зарядлаш унинг тезроқ эскиришига олиб келади, шунинг учун баъзи телефон ишлаб чиқарувчилари баъзи ҳолатларда ортиқча зарядлашни чеклайдиган хусусиятларни қўшмоқда.
Кўпгина iPhone 14 Pro фойдаланувчилари қурилманинг максимал батарея қуввати тез пасайиб бораётганидан шикоят қилишди. Бу Apple компаниясини фойдаланувчиларга iPhone батареясини яхшироқ бошқариш имкониятини беришга ундаган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter