Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернет одамларнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатар экан

Интернет одамларнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатар экан

Фото: Яндекс

Оксфордлик тадқиқотчилар интернет ва ижтимоий тармоқларнинг инсонлар руҳий ҳолатига потенциал таъсирини ўрганишди.

Ушбу тадқиқот одамларнинг ижтимоий тармоқларга қарамлиги ҳақидаги кўп йиллик баҳсларга чек қўйиши мумкин.

168 мамлакатда яшовчи 15 ёшли ва 99 ёшдан ошган 2,4 миллион кишидан тўплаган маълумотлар асосида олимлар интернетдан фаол фойдаланиш ва унинг руҳий ҳолатга таъсири ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилишди.

Тадқиқотда одамларнинг оилавий шароити, молиявий аҳволи, ҳаётдан қониқиш даражаси, жисмоний ҳолати, таълим ва интилишлар каби параметрлар ҳисобга олинган.

Маълум бўлишича, 85 фоиз ҳолларда тармоққа кириш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Салбий таъсири эса атиги 0,4 фоиз.

Қолган 14,7 фоиз ҳолатларда эса руҳий саломатликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганлиги аниқланган.

Интернетга уланган одамлар ҳаётдан 8,5 фоиз кўпроқ қониқиш ҳосил қилган ва молиявий аҳволини яхшилашга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг