Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Инстаграм”да берилган ваъда ҳавога учди

“Инстаграм”да берилган ваъда ҳавога учди

Фото: Cyber_102

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида яшовчи 29 ёшли Э.Х. ИИОга мурожаат этди. Маълум қилишича, банк картасидан 8.190.000 сўм номаълум шахс томонидан ўзлаштирилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 27 ёшли Ю.Д. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Ю.Д., жабрланувчи Э.Х. билан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга Криптовалюта савдоси билан билан шуғулланишини маълум қилган ҳолда, алдов йўли билан 8.190.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олгандан сўнг, келишилган криптовалюталарни ўтказиб бермаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг