Инглиз тилини ақлли колонкадан ўрганиш мумкин
Xiaomi болалар учун ақлли колонка чиқарди. Номи - Xiaoai Speaker Kids Edition.
Иккита динамиги 32 ГБ хотирага эга бўлиб, 300 дан ортиқ аудиоёзувларни ўзида жамлай олади. Колонка орқали тақдим этиладиган контент 3 ёшдан 6 ёшгача бўлганларга мос келади. Яхши томони - ундан инглиз тилини ўрганиш учун фойдаланиш мумкин.
Колонка ота-оналар ва фарзандлар ўртасида маълумот алмашишда ҳам воситачилик қилади. Шунингдек, ота-оналар смартфондаги илова орқали колонка созламасини бошқариш имкониятига эгалар.
Ҳажми 98,5 x 85 x 60,3 мм. Нархи 299 юан (43 доллар).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter