Infinix компанияси BMW мухлислари учун смартфон чиқарди

Хитойнинг Infinix компанияси Note 30 VIP Racing Edition смартфонини чиқарди.
Янги смартфоннинг дизайни BMW автоконцерни мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган. Қизил рангли ён ромлар ва камералар гардишлари ушбу ҳамкорлик натижаси. Смартфон корпуси орт қисмида BMW лотопида мавжуд кўк, феруза ва қизил ранглардаги чизиқлар тортилган.
Note 30 VIP Racing Edition смартфонининг 6,67 дюймли OLED-экрани FHD+ ечимга эга бўлиб, янгиланиш частотаси 120 Гц. Dimensity 8050 процессори ўрнатилган, 12 Гб оператив, 256 Гб ички хотирага эга.
Аккумулятори сиғими — 5 000 мАс, симли (68 Вт) ва симсиз (50 Вт) қуватлагичлар билан таъминланган.
Смартфоннинг нархи — 315 доллар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter