Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google ақлли соатларнинг автономиясини оширмоқчи

Google ақлли соатларнинг автономиясини оширмоқчи

Фото: Ferra.ru

Google компанияси ақлли соатлар каби тақиладиган қурилмалар учун янги антенна дизайни учун патент олди. Бу уларнинг батарея қувватини сезиларли даражада оширишга ваъда беради.

Маълумотларга кўра, антеннанинг янги конструкциясида юқори нисбий диэлектрик ўтказувчанликка эга бўлган микротўлқинли диэлектрик субстратдан фойдаланилган бўлиб, бу нафақат сигналларни янада самаралироқ узатиш ва қабул қилиш, балки электр энергиясини сақлаш ва шу орқали аккумуляторнинг ишлаш муддатини яхшилаш имконини беради.

Ушбу антенна дизайни ихчам ўлчамга эга, кенглиги ва узунлиги 8 мм дан кам бўлиб, уни ақлли ҳалқалар каби кичик тақиладиган қурилмаларда ишлатиш учун қулайлик беради.

Эътибор беринг, ушбу антенналар тақиладиган технологияларда асосий рол ўйнайди. У кузатув датчикларидан маълумотларни йиғади (масалан, фитнес соатларидаги босим датчиклари ёки  GPS) ва уларни таҳлил қилиш ёки сақлаш учун қурилмага узатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг