Ernie Bot чат-ботидан фойдаланувчилар сони 100 миллионга етди

Baidu техник директори Ван Хайфэн Ernie Bot чат-ботининг аудиторияси 100 миллион фойдаланувчига етганини хабар берди.
Чат-бот китоб мазмунини қисқача умумлаштириш ва унинг ҳикоясини давом эттириш, матн сўровларидан фотосуратлар ва видеолар яратиш, шунингдек, сунъий интеллект учун таниш бўлган бошқа вазифаларни бажаришга қодир. Умуман олганда, чатботнинг функционаллиги OpenAIга тегишли ChatGPT имкониятларига тўғри келади.
Baidu бош директори Робин Ли бир неча бор компанияга қидирув тизимлари, булутли хизматлар ва ақлли автомобилларда бозор улушини олишга ёрдам беришда Ernieнинг салоҳиятини таъкидлади.
Сунъий интеллект асосидаги генератив чатботларни баҳоловчи SuperCLUE агентлиги рейтингида Ernie барча Хитой чат-ботлари орасида етакчи ҳисобланади. Бироқ у 79,02 балл билан ChatGPTнинг сўнгги версиясидан 10 баллдан пастроқ натижани қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter