Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BMW мотоцикли ҳам машинасидан сира қолишмайди

BMW мотоцикли ҳам машинасидан сира қолишмайди

Фото: BMW

BMW Motorrad мотоцикл бренди ва Германиянинг BMW автомобил ишлаб чиқарувчиси М 1000 ХR мотоциклини тақдим этди.

BMW Motorrad M 1000 ХR мотоцикли — енгил, аммо кучли. Унга 1 литрли, 207 от кучига эга двигател ўрнатилган.

У супер спорт динамикасига эга узоқ масофали спорт мотоцикли сифатида сотилади. Катта трассалар ва оддий йўллар учун мўлжалланган.

Мотоцикл 280 км/соат тезликкача эриша олиши таъкидланмоқда. Тўлиқ ёнилғи билан оғирлиги — 223 кг. Нархи ҳали эълон қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг