Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эҳтиёт бўлинг: Электр самокатдаги QR-код хавфли!

Эҳтиёт бўлинг: Электр самокатдаги QR-код хавфли!

Фото: Inde.io

Маълум бўлишича, фирибгарлар янги найрангни ўйлаб топдилар. Улар жамоат жойлардаги электр самокатлар QR-кодларини юлиб ташлаб, ўрнига ўзлариникини ёпиштириб қўймоқдалар. Буни билмаган фойдаланувчилар ижара ҳақини тўлаш учун карта маълумотларини киритадилар. Оқибатда самокат юрмайди ва сиз пулларигизни йўқотасиз.

Фейк QR-кодлар Яндекс, Юрент, Whoosh самокатларида аниқланди. Бу ҳақида компаниялар ҳам хабар топди ва мижозларни муаммодан огоҳлантирди. Аммо шу билан бирга фирибгарларнинг скам-код ёпиштириш ҳоллари ҳам ортиб бормоқда.

Бундай вазиятда энг тўғри йўл - QR-кодни "Камера" иловаси орқали сканер қилмаслик. Кодни фақат хизматнинг расмий иловаси орқали сканерлаш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг