Дурли зирак шаклидаги қулоқчин

Nova компанияси H1 Audio Earrings номли қулоқчин тақдим этди. У кўринишидан дурдан кўз қилинган бир жуфт зиракни эслатади. Қулоққа овозни етказиш динамиклар орқали ҳал этилади.
Лекин унда шовқинни бекор қилиш функцияси йўқ. Мусиқа билан бирга атрофдаги овозлар ҳам эшитилаверади. У орқали 3,5 соат мусиқа тинглаш, 2,5 соат микрофон орқали гаплашишга етади.
Қулоқчин ғилофи ҳам худди зирак футлярига ўхшаб ишланган. Лекин битта ёмон томони бор - ҳар бири 7,7 грамм бўлиб, қулоқларга оғирлик қилиши мумкин.
Европада тилласи 695 евро, кумуши 595 еврога сотилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter