Дунёдаги энг яхши автомобилни Tesla Model 3 дан анча арзонроққа олишингиз мумкин

Hyundai яқинда АҚШдаги дилерларига Ioniq SE ва SEL вариантлари 5000 долларлик чакана бонус билан сотилишини тасдиқловчи хат юборди.
Илгари ҳам Ioniq 5 чегирма билан сотувга чиқарилган, бироқ унинг чегараси 3750 доллар эди. Янги нарх Иониқ 6 ни атиги 37 715 долларга сотиб олиш мумкинлигини англатади.
Бундан ташқари, АҚШда электромобиллар учун кредитлар бўйича фоизлар ҳам камайтирилди. Яъни, 60 ойга 2,75 фоиздан 1,49 фоизгача. Ҳаттоки Ioniq 6 автомобили 48 ойга атиги 0,99% фоиз ставкаси билан ҳам мавжуд.
Иониқ 6 нинг асосий рақобатчиларидан бири Tesla Model 3 нинг нархи 41 630 доллардан бошланади. Ҳа айтганча, Tesla Model 3 автомобилида ҳам 7500 долларлик солиқ имтиёзи мавжуд. Бу дегани калифорниялик харидорлар уни қўшимча 2000 доллар чегирма олишлари мумкин.
Hyundai Ioniq 6 яқиндагина бозорга кириб келган бўлсада, аллақачон бутун дунё журналистлари томонидан яхши қабул қилинган. Қолаверса, у баҳорда "Жаҳон автомобили" ва "Жаҳон электр автомобили" номинациясига лойиқ кўрилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter