Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг енгил бўёқ яратилди

Дунёдаги энг енгил бўёқ яратилди

Иллюстратив фото

Тадқиқотчилар иссиқни қайтарувчи, ҳар хил рангдаги ва асрлар давомида хизмат қилиши кутилаётган янги бўёқ турини яратишди.

Янги бўёқ одатийлари каби пигментлардан ҳосил қилинмаган. Бу бўёқ нанозарраларнинг таркибий жойлашувини ўзгартириш орқали ҳосил қилинади.

Энг фарқли жиҳати, бу бўёқ жуда енгилдир. Масалан, “Boeing 747” самолётини бўяш учун атиги 1,4 килограмми етади. Солиштириш учун: оддий бўёқ бўлганида камида 454 килограмм сарфланарди.

Тадқиқотчиларнинг айтишларича, ушбу бўёқ қопламасининг ости бошқа бўёқларникига нисбатан Целсий бўйича 13-16 даража совуқроқ туради, яъни у иссиқни ҳам қайтаради.

Бўёқ лаборатория шароитида кам миқдорда чиқарилган, кенг кўламли чиқиши — вақт масаласи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг