Чизкейк 3D-принтердан чиқарилди

Озиқ маҳсулотларини 3D-нашрдан чиқариш технологияси 2006 йилдан бери мавжуд, лекин имкониятлари чекланган эди. Колумбия университети муҳандислари ингредентларни ошириб, тўсиқларни йўқотишга ҳаракат қилдилар.
Олимлар 3D-принтерда десерт чоп этишди. Унда истеъмол қилса бўладиган сиёҳдан фойдаланилди. Ингредент сифатида крекер пастаси, ёнғоқ ёғи, қулупнайли мураббо, банан пюреси, гилос шарбатидан фойдаланилди.
Чизкейкни чиройли тайёрлашга 7 марта уриниб кўришди. Биринчи мартасида жуда ғалати чиққанди, кейингилари ҳам ўхшамади. Саккизинчиси кўп қаватли десерт бўлиб, чиройли кўриниш касб этди. Хўрандалар иштаҳасини очиш учун ихтирочилар уни янада такомиллаштириш ниятидалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter