Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ChatGPTдан ҳам ақлли кўзойнак – айнан сиз учун керак!

ChatGPTдан ҳам ақлли кўзойнак – айнан сиз учун керак!

Фото: 4PDA

Solos компанияси ChatGPT чат ботига тезкор кириш имкониятига эга АirGo3 ақлли кўзойнакларини тақдим этди.

Аксессуар гапни тоғридан-тўғри таржима қилиши, смартфонга келган билдиришномаларни кўрсатиши ва ҳаттоки фитнес-трекер вазифаларини бажариши мумкин.

Янги маҳсулотнинг ташқи кўриниши оддий кўзойнакдан деярли фарқ қилмайди. Гаджетни овозли ёки мобил илова орқали бошқаришингиз мумкин.

ChatGPT билан суҳбатлашиш учун сиз шунчаки овоз чиқариб савол беришингизнинг ўзи кифоя. Ақлли кўзойнак кўринмас микрофон ёрдамида сизни эшитади ва қулоғингиз яқинида жойлашган кичик динамиклар орқали саволингизга жавоб беради.

Бундан ташқари, янги маҳсулот ТWS минигарнитуралари ва фитнес-трекер ваазифаларини ҳам бажара олади.

Яъни, доно кўзойнак сизга ўқишда ёки иш жараёнида нотўғри ҳолатда ўтирганингиз ҳақида хабар беради, мунтазам равишда сув ичишни эслатади, калория истеъмоли ва бошқа фаоллик кўрсаткичларини ҳам кузатиб боради.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, аккумулятор қуввати етти соат телефонда субатлашиш ва 10 соатгача мусиқа тинглаш учун бемалол етади.

Янги маҳсулот аллақачон АҚШда турли дизайн ва нархларга эга учта модификация асосида сотувга чиқди.

Жумладан, Аrgon – 299 доллар, Хeon – 199 доллар ва geliy – 199 доллар. Уларнинг барчаси IP67 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Энг асосийси, кўзойнакка рецепт бўйича исталган линзаларни ўрнатиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг