BYD ҳамда Mercedes-Benzнинг янги авлод кроссовери
BYD янги Denza N8 кроссоверини тақдим этди, бу аслида BYD Tang моделининг чуқур модернизация қилинган версиясидир.
Ишлаб чиқарувчи биринчи расмларни эълон қилди, аммо Denza N8 техник компоненти ҳақида тафсилотларни ошкор қилмади.
Chinese Automobiles маълумотларига кўра, Denza N8 гибрид ва соф электр қуввати билан сотувга чиқарилади. Бундан ташқари, харидорлар салондаги ўриндиқлар сонини (5, 6 ёки 7) танлашлари мумкинлиги маълум.
Aсл BYD Tang 2015 йилда, иккинчи авлод 2018 йилда чиқарилган ва бугунги кунда ҳам ишлаб чиқарилмоқда. 2019 йилда ушбу модел асосида Mercedes-Benz билан биргаликда Denza Х кроссовери чиқарилди. Denza N8 эса Denza Х ўрнига келади.
Нархлар ва Denza N8 ҳақидаги бошқа тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter