Бу йил Androidдан янги функциялар кутсак бўлармикин?
Google 2024 йилда Android оладиган хусусиятларни санаб ўтди.
Аввало, компания операцион тизим ва Samsung смартфонларида Quick Share опцияси пайдо бўлишини ваъда қилди. Бу эса телефонлар ва шахсий компьютерлар ўртасида тезкор маълумотларни алмашиш имконини беради. Компания муҳандислари контентни бир қурилмадан иккинчисига ўтказиш учун UWB ва бошқа симсиз технологиялардан ҳам фойдаланади.
Шунингдек, смартфонга симсиз қулоқчинлар ва бошқа аудио жиҳозларга тезда уланиш имконини берувчи Fast Pair функциясини эълон қилинади. Бу қурилмаларда феврал ойида пайдо бўлади.
Яна бир янгилик - Google TV ва Android TV операцион тизим асосидаги айрим телевизорлар ақлли уй қурилмалари учун марказ сифатида ишлатилиши мумкин.
Бундан ташқари, корпорация Google Maps хариталаш хизматига янги функциялар қўшишга ваъда берди. Хусусан, фойдаланувчилар қолган батарея қувватига қараб саёҳатларни ҳисоблаш учун ўз электромобилини иловага қўшишлари мумкин бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter