Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple MacBook учун М3 Pro чипини синовдан ўтказмоқда

Apple MacBook учун М3 Pro чипини синовдан ўтказмоқда

Фото: Bloomberg

Инсайдер Марк Гурман янги Apple процессори ҳақида маълумот билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, компания ҳозирда M3 Pro чипли янги авлод MacBook Proни синовдан ўтказмоқда.

Унда 12 та ишлов берувчи ядро, 18 та график ва 36 Гб тезкор хотира мавжуд. Чип TSMC томонидан 3нм жараён ёрдамида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Дастлаб Apple М3 Pro ва М3 Max га ўтишдан олдин стандарт М3 чипини чиқариши керак. Гурманнинг сўзларига кўра, компания аллақачон янги iMac, MacBook Air ва чипли паст даражадаги MacBook Proлар устида ишламоқда. Инсайдернинг фикрича, М3 ўрнатилган биринчи Маc компютерлари шу йил охирида ёки кейинги йилнинг бошида чиқарилади.

Компания 5 июн куни WWDC кўргазмасида янгиланган macOS 14 операцион тизимида ишловчи MacBook Proни намойиш қилиши кутилмоқда.

14 дюймли MacBook Proдаги жорий таянч даражадаги M2 Pro чипи 10 та процессор ядроси ва 16 ядроли GPU, шунингдек, 16 Гб хотирага эга.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг