6G, 7G... Hero чипи интернетни яшин тезлигига етказадими?

Австралиялик олимлар жамоаси оптик толали уланиш маълумотларини 640 Гбит/сония ёки 64 баравар ошириши мумкин бўлган фотон чип (Hero)ни намойиш этишди.
У билан интернет анча тез ва арзон бўлиши мумкин.
Hero чипи 640 Гбит/с тезлик билан IBMнинг дунёдаги энг тез оптик толали коммутатори — 300 Гбит/с тезликдаги Optochipни икки баравар ортда қолдиради.
Ушбу универсал яримўтказгич қурилмаси радарлар, сунъий йўлдошлар, симсиз тармоқлар, келажакда ишлаб чиқилажак 6G ва 7G сингари телекоммуникация стандартлари соҳаларида инқилоб ясаши мумкин. Агарда бу технология ҳаётга кўчса, интернетнинг ўртача тезлиги анча ошади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter