Хитойлик олимлар америкалик ҳамкасбларидан ўзиб кетишди, аммо...
Япония фан-техника сиёсати миллий институти ҳисоб-китобларига қараганда, 2018–2022 йилларда эълон қилинган илмий мақолалар сони бўйича Хитой АҚШдан ўзиб кетди.
Шу даврда хитойлик олимларнинг 407 мингта мақоласи эълон қилинган бўлса, америкаликлар олимларнинг 293 мингта мақоласи чиққан.
Ўзига хос “сиртқи рақобат”дан ташқари, икки мамлакат илмий жамоатчилиги қатнашчилари ўртасида бевосита зиддият ҳам мавжуд. Масалан, АҚШ адлия вазирлиги жосусларни топиш мақсадида хитойлик фан намояндаларини тинмай кузатиб келади ва АҚШда фаолият юритаётган 100 дан зиёд хитойлик олимни ишдан бўшаттиришга ҳам улгурди. Хитой эса фан соҳасида мамлакатга келувчи хорижлик мутахассисларга нисбатан қаттиқроқ сиёсат юритишни бошлаган.
Шу контекстда хитойлик олимларнинг раҳбарият илмий мақолалар сифатини эмас, сонини оширишга мажбурлаётгани ҳақидаги норозиликлари эътиборга молик. Бу ҳақдаги илк хабарлар 2023 йил февралида Си Цзинпин мамлакат илм-фанини молиялаштириш оширилиши ҳақида баёнот берганидан сўнг пайдо бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter