Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномангизни йўқотиб қўйдингизми? Сизга ёрдам берамиз!

Ҳайдовчилик гувоҳномангизни йўқотиб қўйдингизми? Сизга ёрдам берамиз!

Фото: Nnews.uz

Йўқотиб қўйилган қимматроқ буюм ёки пулдан кўра расмий ҳужжатимизни қидириб тополмаслик бизни кўпроқ хуноб қилади, тўғрими?

Ҳозир кўп жойга ҳайдовчилик гувоҳномаси паспорт каби ўтишини билган кўпчилик уни машинасида қолдирмай, ёнида олиб юришга одатланган. Бу яхшику-я, аммо уни йўқотиб қўйиш эҳтимоли хавотирга қўяди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйган одам янгисини олиш учун ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари марказига бориши керак. Лекин бугунги иш кўп, вақт йўқ замонда барини онлайн ҳал қилишнинг ҳам иложи бор. Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда сўровнома юборилади. 

Ариза берувчининг автомототранспорт воситасини бошқаришга бўлган ҳуқуқи мавжудлиги ёки бу ҳуқуқдан маҳрум этилмаганлиги тизимда тасдиқланса, унга шу вақтнинг ўзида тўлов инвойси тақдим қилинади. Тўлов БҲМнинг 1 баравари миқдоридадир.

Айтганча, хоҳишга кўра, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини почта орқали олиш ҳам мумкин. Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади. Почта хизмати учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.

Яхшиси, ҳар қандай муҳим ҳужжат қатори ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам эҳтиётланг, тайин жойда сақланг. Мабодо йўқотиб қўйсангиз, my.gov.uz орқали мушкулингизни осон қилинг. Бир марта йўқотиб топган одам келаси сафар хушёрроқ бўлса керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг