Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2027 йилда Ўзбекистон онлайн савдо бозори 2,2 миллиард долларга етади

2027 йилда Ўзбекистон онлайн савдо бозори 2,2 миллиард долларга етади

Фото: Inbusiness.kz

2027 йилда Ўзбекистон онлайн савдо бозори 2,2 миллиард долларга етади, деб ёзмоқда bakiroo телеграм-канали.

“KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда e-commerce бозори 5 баробардан зиёд ўсиб, Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозор мавқеини мустаҳкамлади. Саноатнинг фаол ўсиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва интернет фойдаланувчилари улушининг кўпайиши, шунингдек, йирик миллий ўйинчи, ўз финтех ва логистика инфратузилмасига эга Uzum Market маркетплейсининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.

2022 йилда халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда интернет-савдо бозори ҳажми қарийб 311 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2027 йил охирига келиб у 1,8-2,2 миллиард долларгача ошади, e-commerce улуши эса ритейлнинг умумий ҳажмида 2,2 фоиздан 9-11 фоизга ошади. Келгуси йилларда таҳлилчилар интернетнинг кириб бориши (2022 йилдаги 77 фоиздан 2023 йилда 87 фоизгача) ва ёш аҳолининг катта қисми туфайли e-commerce платформаларидан фойдаланувчилар сонининг кўпайишини тахмин қилмоқдалар.

KPMG таҳлилчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистонда e-commerce бозорини ривожлантириш учун асосий тўсиқлар — бу логистика ва IТ-инфратузилмасининг, шунингдек қулай ва ишончли рақамли молиявий сервисларнинг етишмаслигидир. Логистика ва молиявий инфратузилмани ривожлантираётган Uzum Market каби йирик миллий ўйинчиларнинг пайдо бўлиши бозор ривожига сезиларли таъсир кўрсатади ва мавжуд чекловларни енгиб ўтишга имкон беради. Инвесторлар ушбу секторнинг улкан салоҳиятидан хабардор ва очилаётган имкониятларидан фойдаланишга интилишади, ZoodMall ва WildBerries каби хорижий компанияларнинг бозорга чиқиши шундан далолат беради” — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг