Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Видео тайёрлайдиган сунъий интеллект Soraдан энди ҳамма фойдаланиши мумкин

Видео тайёрлайдиган сунъий интеллект Soraдан энди ҳамма фойдаланиши мумкин

Фото: Midjourney

ChatGPT ишлаб чиқувчилари томонидан видео яратишга мўлжалланган  сунъий интеллектдан 2024 йил охиригача ҳамма фойдаланиши мумкин бўлади.

OpenAI бош технология директори Мира Муратининг The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида таъкидлашича, Sora "бу йил" ва балки "бир неча ой ичида" сотувга чиқишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Sora илк бор феврал ойида намойиш этилган ва катта шов-шувга сабаб бўлган эди. У матн сўрови асосида реал видео саҳналарини яратишга қодир.

Дастлаб, ушбу воситадан фақат визуал рассомлар, дизайнерлар ва кино ижодкорлари фойдаланиши мумкин эди, аммо бу Sora ёрдамида яратилган баъзи видеоларни турли платформаларда пайдо бўлишига тўсқинлик қилмади.

Инструментни оммага тақдим этишдан ташқари, OpenAI "охир-оқибат" аудио қўшишни режалаштирмоқда, бу эса тайёр видеоматериалларни тақдим этади.

Компания шунингдек, фойдаланувчиларга Sora томонидан яратилган видеолар таркибини таҳрирлаш имкониятини бермоқчи. "Биз ушбу технологияни яратиш ва таҳрирлаш воситаси сифатида қандай ишлатишни аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз", дейди Мурати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг