Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ChatGPT катта ҳажмдаги контентларни ҳам маъносини бузмасдан қисқартириб бера олади

ChatGPT катта ҳажмдаги контентларни ҳам маъносини бузмасдан қисқартириб бера олади

Фото: Amazonaws.com

Opera ва Opera GX браузерларида ҳам энди сунъий интеллектга асосланган воситалар пайдо бўлди.

Янги функцияси веб-саҳифалардаги матнлар билан ишлашда ёрдам беради. Жумладан, браузерда пайдо бўлган қисқартириш функцияси фойдаланувчиларга катта ҳажмдаги контентни қабул қилиш ва тушунишни осонлаштиради.

ChatGPT ва ChatSonic веб-версияларига кириш фойдаланувчиларга ғоялар, хулосалар, таржималар, код ёзиш, муаммоларни ҳал қилиш ва яна бошқа кўплаб имкониятларни тақдим этади.

Opera ҳозирда браузернинг АI дастурининг иккинчи босқичи ва GPT асосидаги ўз двигатели устида ишламоқда. Уларга кириш учун сиз браузерингизни янгилашингиз ва Easy Setupга ўтишингиз керак.

Феврал ойида Microsoft Bing қидирув тизими ва Edge браузерининг янги АI версияларини тақдим этди. Март ойида эса компания чат-ботга навбатсиз кириш функциясини очди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг