Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уйдаги тозаликка келинлар эмас, технология масъул!

Уйдаги тозаликка келинлар эмас, технология масъул!

Фото: Ixbt.com

Хитойнинг Xiaomi компанияси Xiaomi Robot Vacuum S10 робот-чангютгичининг сотуви бошланганини эълон қилди.

Робот-чангютгич хонадонингизни нафақат супуради, балки чиннидек қилиб артиб ҳам беради.

Ишлаб чиқарувчи янги маҳсулотни “Уйдаги тозалик — технология масаласидир” шиори остида сотувга қўйди.

Чангютгич LDS лазерли навигация тизими билан жиҳозланган бўлиб, у тозалаш ишларини ақл билан амалга оширади.

Чанг артиш хусусияти полнинг материалига мувофиқ уч хил режимда ишлайди. Қолаверса, ақлли "келинчак" икки соатдан зиёд миқ этмай хизматингизни қилади.

Чангютгич Xiaomi/Mi Home APP дастурлари томонидан бошқарилиши мумкин. Ушбу дастурлар орқали сиз уйингиздаги чекланган ҳудудларни белгилашингиз ва ҳаттоки виртуал деворлар ҳам ўрнатишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг