Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт оёқли робот зарбаларга чидамли экан (+видео)

Тўрт оёқли робот зарбаларга чидамли экан (+видео)

Фото: Hightech.fm

Карнеги Меллон университети қошидаги Робототехника институти муҳандислари оғир шароитларда мувозанатни сақлашга қодир бўлган тўрт оёқли робот ясашди. Қурилманинг мувозанатни сақлаш қобилиятини яхшилаш учун коинотдаги сунъий йўлдошларни бошқаришда фойдаланиладиган ускуна қўлланилган.

Ушбу бошқарув техникаси роботга оёқларининг ҳолатидан қатъий назар мувозанатни сақлашга имкон беради. Жамоа тизимни бир қатор тажрибаларда синаб кўрди. Натижада роботнинг тўсатдан зарба ёки йиқилишдан сўнг мувозанатни тиклаш қобилияти ортгани маълум бўлди.

Робот қия юзаликларда ҳаракат қилишни ва ҳатто зинапояга чиқишни билади. Мувозанатни сақлаш қобилиятини ошириш роботлардан фойдаланишни оммалаштиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг