Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Темир йўлларда энди сунъий интеллект ҳам хизмат қилади

Темир йўлларда энди сунъий интеллект ҳам хизмат қилади

Фото: I.pinimg.com

Россия темир йўллари ЦИПР-2023 кўргазмасида Валера виртуал ёрдамчисини тақдим этди.
Валера телефонда овозли ёрдамчига ҳам айланиши мумкин. Ушбу ёрдамчининг ташқи кўриниши нейрон тармоқ томонидан темир йўлчиларнинг кўплаб фотосуратлари ёрдамида яратилган.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бу келажакдаги инсон-машина интерфейсининг бир кўриниши. Рақамли ёрдамчи темир йўл ва у билан боғлиқ ҳужжатлар ҳақида бир қатор билимларга эга.

Россия темир йўллари раҳбарининг ўринбосари Евгений Чаркин ЦИПР конференциясида Валера рақамли ёрдамчиси келгусида холдингнинг бошқа хизматларига ҳам интеграция қилиниши мумкинлигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг