Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект ривожида ким олдинда? Европа ёки Америка?

Сунъий интеллект ривожида ким олдинда? Европа ёки Америка?

Фото: Adeptik

Европада сунъий интеллект соҳасида рекорд даражадаги юқори малакали мутахассислар борлиги аён бўлди.

Atomico томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Европа минтақасида ҳозирда АҚШдан кўра кўпроқ сунъий интеллект билан шуғулланувчи мутахассислар яшайди. Бунинг асосий сабаби саноатнинг жадал ривожланишидир. Сўнгги ўн йил ичида сунъий интеллектни ўрганиш билан шуғулланадиганлар сони минг фоизга ошди.

"Бугунги кунда Европа технологик муҳити пандемия бошланганидан бери барқарорроқ кўринади", деди Atomico вакили Том Вемайер. Унинг сўзларига кўра, Европада саноатнинг умумий барқарорлиги минтақага бу борада АҚШдан олдинга ўтиш имконини берди.

Сўнгги беш йил ичида Европада IT-мутахассислар сони 750 мингдан 2,3 миллионтага кўпайди. 2023-йил охиригача миллиард долларлик капиталлашувга эришадиган етти компаниядан тўрттаси сунъий интеллектни ўрганиш билан шуғулланади. Булар – DeepL, Helsing.ai, Synthesia, Quantexa.

Шунга қарамай, АҚШда IT-стартаплар учун янада қулайроқ молиявий шарт-шароитлар сақланиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг