Рақамли технологиялар вазири ChatGPT ва Bardни солиштирди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз телеграм-каналида сунъий интеллектга асосланган Google Bard ва OpenAI ChatGPTни таққослади:
“Google Bard генератив сунъий интеллект соҳасида анча очиқроқ ва кенгроқ иш бошлагани яхши бўлди. Бошида у ҳам OpenAI ChatGPTга ўхшаб кам сонли давлатлар учун очиқ эди, ҳозирги кунда уни Ўзбекистондан ҳам бемалол ишлатиш мумкинлиги мамлакатимиздаги фойдаланувчиларга ҳам қўшимча имкониятларни очади.
Bard интернетдаги охирги маълумотларга уланганлиги унинг устувор томонидир. Масалан, эртага Самарқандда бошланадиган жуда катта тадбирнинг мамлакатимиз ривожи учун муҳимлиги ҳақида сўраганимда у жуда мазмунли жавоб берди (расмларда ўзингиз ҳам ўқиб кўрсангиз бўлади).
Асосий рақобатчиси bard.google.com томонидан бу каби дунёнинг жуда кўп давлатлардаги фойдаланувчиларга имконият очилиши, OpenAI ChatGPTни ҳам тезроқ кўпроқ давлатларга, шу жумладан Ўзбекистондагилар учун ҳам фойдаланишга имконият яратишга ундайди деб умид қиламиз. Ҳозирча ОpenAI Гуглга нисбатан анча ёпиқлигини кўрсатиб турибди, номи “Очиқ” деган маънони англатса ҳам” .
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter