Нейротармоқ наздида келажакнинг энг зўр касблари қайси?

ChatGPT келажакнинг муваффақиятли касбларини санаб ўтди. У биринчи ўринда сунъий интеллект бўйича муҳандис-дастурчини тилга олди. Нейротармоқнинг наздида алгоритмлар, сунъий интеллект моделлари, машинани ўргатиш техникалари билан шуғулланувчиларнинг ошиғи олчи бўларкан.
Иккинчи ўринда робототехника турибди. Фаолияти роботларни лойиҳалаш, уларни ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилиш, таъмирлаш билан боғлиқ мутахассислар талабгир бўлиши кутилмоқда.
Учинчи ўринни киберхавфсизлик чораларини кўрувчи ходимлар эгаллайди. Чунки компютер тизимларини ҳимоялаш, маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш долзарблигича қолаверади.
Шунингдек, биотехнологлар, виртуал реаллик, блокчейн муҳандиси, энергетика муҳандиси, дата-таҳлилчи, интернет дастурчилари келажакда "кетмони учадиганлар" сирасига кирар экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter