Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега Alexa виртуал ёрдамчиси машҳурларнинг овозидан маҳрум бўлди?

Нега Alexa виртуал ёрдамчиси машҳурларнинг овозидан маҳрум бўлди?

Фото: Habr.com

Amazon компанияси ўзининг Alexa виртуал ёрдамчисида машҳурларнинг овозидан фойдаланиш имкониятини ўчириб қўйганини эълон қилди.

Илгари компаниянинг ақлли динамиклари Шакила О’Нил, Мелисса Маккарти ва Самуэл Л.Жексоннинг овозида гапирар эди. Amazon машҳурларнинг овози учун сарфланган пулларни фойдаланувчиларга қайтаришга ваъда берди.

Веб-сайтда айтилишича, Amazon Самуэл Л.Жексон овози билан келаси ҳафтада, Мелисса Маккарти ва Шакила О’Нилнинг овози билан эса сентябрь ойида хайрлашади.

Маълумот учун, Alexa виртуал ёрдамчиси 2019 йилдан буён машҳур кишиларнинг овозидан фойдаланиб келади.

Яна шуни ҳам айтиш жоизки, функциянинг ўчириб қўйилиши сабаби Amazonдаги оммавий ишдан бўшатиш билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Боиси компания яқинда Echо динамикларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланган ходимларни ишдан бўшатди.

Бундан ташқари, машҳур овозли ёрдамчи функцияси лицензиялаш харажатларини қоплаш учун унчалик ҳам талаб қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг