Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистлар — нейротармоқларга қарши

Журналистлар — нейротармоқларга қарши

Фото: Телеканал 78

Компютер ўйинлари, сериал ва филмларни ёритувчи IGN нашрининг 80 дан ортиқ ходимлари ўйин индустрияси журналистларининг касаба уюшмасини тузишмоқчи.

Гейм-журналистлар ўзларининг ўрнини сунъий интеллект эгаллаб олишидан чўчишмоқда.

IGN Creators Guild касаба уюшмасини тузиш ташаббусига нашрнинг 85 фоиз ходимлари — журналистлар, муҳаррирлар, ёзувчилар ва бошқа контент муаллифлари қўшилишди. Улар генератив нейротармоқнинг салбий таъсиридан муҳофаза чоралари кўрилишини талаб қилишмоқда — улар сунъий онг туфайли ишсиз қолишдан хавотирдалар. Иш бўшатишга бориб етган тақдирда, уларга товон пули тўланиши шарт.

Журналистлар тузилажак касаба уюшмасини она компания — Ziff Davis ихтиёрий тан олишидан умидворлар. Mashable ва PCMag нашрларида шундай бўлганди. Ташкилотга бошқа ОАВларнинг ходимлари қўшилишлари мумкинми-йўқми — ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг