Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

JavaGPT ҳақида эшитганмисиз?

JavaGPT ҳақида эшитганмисиз?

Фото: Мir-s3-cdn-cf.behance.net

FrankCYB тахаллусли ишлаб чиқарувчи GitHubда JavaGPT кодини эълон қилди.

JavaGPT қуйидаги хусусиятларни қўллаб-қувватлайди:

  • Реал вақтда жавоб ёзиш;
  • Чат тарихини сақлаш;
  • Маълумотлар билан кейинги ишлаш учун чатларни .json форматида сақлаш;
  • Аввалги суҳбатларни юклаб олиш учун алоҳида меню;
  • Расмий ChatGPT веб иловасида бўлгани каби чат номларини автоматик яратиш;
  • Суҳбат номини ўзингиз белгилаш имконияти;
  • Жавобларни HTML сифатида кўриш;
  • Markdownни қўллаб-қувватлаш;
  • Хабарлар тарихини файл сифатида сақлаш имконияти;
  • GPT 4 ва 3.5 моделларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаказо.

JavaGPT билан ишлаш учун аввало файлни лойиҳа омборидан юклаб олишингиз керак бўлади. Ўз калитингизни конфигурация файлидаги тегишли қаторга жойлаштиринг ва JavaGPT.jar иловасини ишга туширинг.

Ишлаб чиқувчи, шунингдек, JavaGPT Windowsнинг замонавий версияларида ҳам, эскирган версияларида ҳам бир хил даражада яхши ишлашини таъкидлади.

Илова Windows 98, МE, 2000, XP, Vistа, 7, 8, 10 ва 11 да ишга туширилиши мумкин. Лойиҳа коди очиқ GitHub омборида чоп этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг