Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Google сунъий интеллект ёрдамида светофорда ўтказиладиган вақтни камайтирмоқчи

Google сунъий интеллект ёрдамида светофорда ўтказиладиган вақтни камайтирмоқчи

Foto: Ferra

Google сунъий интеллект ва Google Maps маълумотларидан фойдаланган ҳолда тирбандлик ва чиқиндиларни камайтиришга мўлжалланган Project Green Light лойиҳасини ишга туширди.

Ишланма автомобилларнинг чорраҳаларда тўхтаб, тезлашиши натижасида юзага келадиган ифлосланишни камайтиришга қаратилган.

Сунъий интеллект транспорт оқимлари, кутиш вақтлари ва светофор вақтини таҳлил қилиб, тирбандликдан ташқари соатларда қизил чироқ ёниш вақтини қисқартириш каби яхшиланишларни таклиф қилади.

Ушбу тавсиялар мавжуд инфратузилма ёрдамида бир неча дақиқада амалга оширилиши мумкин.

Ташаббус аллақачон Рио-де-Жанейро, Сиэтл, Бангалор ва Бостон каби шаҳарларда синовдан ўтказилган. Google ўзгаришлар таъсирини кузатувчи тавсиялар ва таҳлиллар билан бошқарув панелини тақдим этади.

Маълум қилинишича, технологиядан фойдаланиш натижасида ойига 30 миллион қатнов учун ёқилғи сарфи ва чиқиндиларни камайтириш, шунингдек, тўхташларни 30 фоизгача камайтириш мумкин бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг